Get Mystery Box with random crypto!

Тадбирдан 2 дақиқа олдин келинг Apple'да ҳар бир йиғилиш ре | Стив Джобс

Тадбирдан 2 дақиқа олдин келинг

Apple'да ҳар бир йиғилиш режаланган вақтдан беш дақиқа ўтиб бошланади. Ходимлар буни «Apple'нинг стандарт вақти» (инглиз. Аpple Standard Time) деб номлашади. Бу янги ишчилар таниш бўлмаган норасмий қоидадир. Шунинг учун кўпинча улар беш дақиқа ўтириб, бир-бирларига ҳайрон боқишади ва бошқаларнинг қаердалигини билмай бошлари қотади.

Бу қаердан пайдо бўлгани — номаълум. Эҳтимол, бир пайтлар юқори лавозимда бўлган киши шунчаки кеч қолиб келгандир... Бу бошқаларнинг кеч келиши учун жуда яхши баҳонага айланди ва охир-оқибатда корпоратив маданиятнинг бир қисми бўлган анъана кўринишини олди.

Кўпчилик айтадики, бу тўғри эмас. Ўзингиз ва ходимларингизнинг вақтини олманг?!

Энг яхшиси – иш кунининг бошида жадвални кўриб чиқиш ва белгиланган учрашув вақтидан бир неча дақиқа олдин келиш лозим.

@Stiv_Jobs