Get Mystery Box with random crypto!

Бизнесменлар маслаҳати Фожиа ясашга одатланманг. Кичик | Стив Джобс

Бизнесменлар маслаҳати

Фожиа ясашга одатланманг.

Кичик омадсизликдан йирик фожиалар ясаш, шунинг асносида иш кўриш кўпчиликка хос одат. Пашшадан фил ясаш аслида мавжуд бўлмаган ёки аҳамиятсиз ваҳиманинг туғилишига олиб келади. Нега шундай? Эҳтимол, инсонлар ўзларининг нақадар керакли ёки аҳамиятли одам эканликларини кўрсатиш учун шундай қилишса керак. Нима бўлганда ҳам, бу – нодонлик ва ҳалокатлидир.

Қоидаларга ёпишиб қолманг.

Сиз тўқиб чиқарган, ишонган «керак», «керак эмас»ларнинг аксарияти фойдасиз, хато бўлиши мумкин. Бу қоидалар кўп ҳолларда асабийлашиш, ўзингизни гуноҳкор ҳис қилишга олиб келса, эҳтимол уларни ўзгартириш керакдир. Бу қоидаларга эргашиш эвазига мияга кераксиз тўсиқлар қўйиб, бачкана буйруқлар берасиз. Шунингдек, бошқаларни бу қоидаларга мажбурлаш сиз тўғрингизда «ўзига бино қўйган», «худбин» деган фикр шаклланишига сабаб бўлади.

@Stiv_Jobs