Get Mystery Box with random crypto!

Бир дехқон одам тунда хўтигини боғлаш учун арқон тополмай қўшн | Стив Джобс

Бир дехқон одам тунда хўтигини боғлаш учун арқон тополмай қўшниси эшигини тақиллатибди. Қўшниси "Афсуски, уйда арқоним йўқ эди, бироқ маслахат беришим мумкин. Сиз хўтигингиз олдига боринг-да, ўзингизни гўё бўйнидан арқон ўтказиб, боғлагандай тутинг. Кўрасиз ўрнидан силжимайди хам, дебди. Дехқонбой қўшниси тақдим этган маслахтни олибти-да, худди айтганидек хўтик олдига келиб рўл ўйнабди ва уйига кириб кетибди. Тонгда уйғониб қараса, чиндан хам хўтик ўрнидан жилмаганмиш. Хақлга (далага) бориш учун хўтигини хозирлаб юргизса хеч юрмасмиш! Қўшниси олдига келиб айтиб берибди, "Тунда сиз айткандай қилдим, гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Ўрнидан қимирламабди хам. Аммо муаммо шундаки, тонгда юргизсам хам ўрнидан қимир этмаябди!". Қўшниси "Арқонни ечиб юбордингизми?" дея сўрабди. Дехқон хайратдан Қизиқмисиз?! Арқон йўқ-ку. Нимани ечаман яна?!" деса, қўшниси “Арқон сиз учун йўқ, бироқ хўтик учун халиям бўйнида турибди” дебди. Дехқон бориб яна хўтиги олдида рўл ўйнабди, ўзини гўё арқон бўшатаёткандай тутибди. Хўтик хам ана ундан сўнг юра бошлабди.
Хўтикнинг холи кулгилик эмас. Бугун айрим инсонлар хам худди мана шу хўтик каби вахмий, ноаниқ, асли йўқ бўлган тахдид, қўрқитув, вахималарга кўра иш тутади. Инсонларнинг уйғониши учун уларнинг хаёлидаги сохта қўрқитув арқонларини ечиб юбориш лозим. Аксарият инсонларнинг зехинлари сохта тахдид арқонлари билан боғлангандир. Ўз хақ-хқуқи поймол бўлса хам миядаги қалбаки арқон хамиша уни жиловини тортиб туради…

@Stiv_Jobs