Get Mystery Box with random crypto!

Муваффақиятга эришишнинг мўжизавий 10 йўли : 1. Ўз ғоянгиз | Стив Джобс

Муваффақиятга эришишнинг мўжизавий 10 йўли :

1. Ўз ғоянгизни эгаси бўлинг.

Инсон ўз тасаввурига қараб ўзгариб туради.

2. Ўз олдингизга аниқ мақсад қўйинг.

Сиз аниқ мўлжалга ола биласизми ё фақатгина ўз дарвозангизни ҳимоя қиласизми?

3. Сўз бердингизми - устидан чиқинг.

Сўз ўзингиз ўйлаётган нарсага ҳам, бошқа одамларга ҳам ўз таъсирини ўтказади. Чин сўзингизни айтишга одатланинг.

4. Қатъий бўлинг.

Иккиланманг!

5. Ҳаётнинг ўнқир-чўнқирларини чидам билан босиб ўтинг.

Ўтган ишга саловат денг, муваффақиятсизликлардан нольиманг, аксинча улардан тўғри ҳулоса чиқариб ишланг. Улар сизни йўққа чиқариши ҳам, ютуқларга эришишга даъват этиши ҳам мумкин

6. Ишончли одамлар билан ҳамкор бўлинг.

Сиз ўз атрофингиздаги одамларга ўхшаб кетасиз.

7. Ақл билан, лекин шошилмасдан ишланг.

Ўйланг. Масалани қайси йўл билан ҳал қилган яхши? Майда-чуйдаларга ҳам эътибор бериш - муваффақиятлар гарови.

8. Сиздан кутганларидан кўпроқ нарсага эришинг.

Ортиқча қадам босишдан қўрқманг. Яхши ва аъло натижага эришиш ўртасида озгина фарқ бор.

9. Тиришқоқ бўлинг.

Таслим бўлиш учун шошилманг. Курашишдан ҳеч қачон қўрқманг.

10. Берилиб ишланг.

Агар аниқ мақсад сари берилиб ишламасангиз, ҳаётда, ҳеч қандай муваффақиятга эриша, олмайсиз.

@Stiv_Jobs