Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги | Ассоциация парикмахеров узбекистана

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги «Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ4804-сонли қарорига мувофиқ:

«Ишга марҳамат» мономарказлари ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш марказлари томонидан битирувчиларга берилган ўқишни тамомлаганликни тасдиқловчи ҳужжат ҳамда Skills паспорти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дипломи даражасига тенглаштирилиб, эгаллаган билимларни меҳнат фаолиятида амалга ошириш ҳуқуқини беради.

Шундай экан касбий таълимга бўлган эътибор бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.

«Ишга марҳамат» Мономаркази қуйидаги касб йўналишларига ЎҚИШГА таклиф этади:

Қурилиш соҳаси:

Сувоқчилик ва бўёқчилик;
Ғишт терувчи;
Гипсокартонга ишлов бериш устаси;
Алюминий ва пластик профиллари устаси.

Техник соҳа:

Юк кўтариш машинаси оператори;
Токарь ва фрезерлик
Маиший техникаларни таъмирловчи уста;
Электрик;
Сантехник (чилангарлик);
Пайвандчи.

Сервис ва хизмат кўрсатиш соҳалари:

Эркаклар сартароши;
Ёш болалар учун энага ва тарбиячи ёрдамчиси мутахассиси.

Мурожаат учун: 71 207 69 00

Каналга обуна бўлиш

https://t.me/migratsiyaagentligi