Get Mystery Box with random crypto!

ОРЗУ ВА АЖАЛ Бир ислом олими айтишича, дунёда икки турли одам | Userim

ОРЗУ ВА АЖАЛ

Бир ислом олими айтишича, дунёда икки турли одам бор. Бирини дунё алдайди, чунки у Аллоҳни ҳам, охиратни ҳам унутган, дунё учунгина ҳаракат қилади. Иккинчиси дунёни алдайди, чунки у дунё учун ҳам, охират учун ҳам ҳаракат қилади. Бу ишларни бирга олиб боради. Сиз шу иккинчилардан бўлинг. Дунё сизни алдамасин, сиз дунёни алданг.

Пайғамбаримиз бир куни саҳобалари билан ўтирганларида, қўлларига иккита қисқа таёқ олиб, улардан бирини ёнларига қўйдилар, бошқасини узоққа отдилар. Сўнг саҳобалардан: "Бу ҳаракатларимнинг маъносини биласизми?" - деб сўрадилар. Саҳобалар: "Аллоҳ ва унинг элчиси билур", - деб жавоб беришди. Шунда пайғамбаримиз бу ҳаракатнинг мазмунини бундай деб тушунтирдилар: "Бу қисқа таёқларнинг бири амал, бири эса ажалдир. Узоққа улоқтирилган таёқ одамнинг амали, яъни дунёдаги тилакларидир. Киши ҳамма вақт шу тилаклар орқасидан югурадию, лекин ҳечам етолмайди. Ёнимга қўйилган таёқ эса кишининг ажалидир. Ажал, ўлим одамга жуда яқин, лекин одамлар ажалдан ғофилдирлар. Одам амалининг орқасидан югуриб юрган вақтда ажал уни тутиб олади ва дунёдаги ҳаёти тугайди. Дунё ҳаёти сизни алдамасин, чунки Аллоҳ одамга шох томиридан ҳам яқинроқдир". Ўлим билан охиратни ҳамиша ёдда тутиш керак. Бир кун келиб биздан у фоний дунёда қилган ботин ишларимиз сўралади
.



Кўк линкни босиб каналимизга обуна бўлинг
https://t.me/+HAV3Jg4mZkU4MWY6
https://t.me/+HAV3Jg4mZkU4MWY6