Get Mystery Box with random crypto!

ФОЛБИНЛИК КАСОФАТИ! (Ҳаётий воқеа) Бу воқеа уч йил бурун Қ | Userim

ФОЛБИНЛИК КАСОФАТИ! (Ҳаётий воқеа)

Бу воқеа уч йил бурун Қорақолпоғистоннинг Манғит деган шаҳрида содир бўлган. Яшовчилар анча пайтгача ўзларига келолмай юрган эдилар. Бир оила тўй қилиб ўғлини уйлантирди. Биласиз Қорақолпоғистонда қалин муаммосиям бор. Яна тўй харажатлари, ортиқча чиқимлар бу оилани бироз қарзга ботирди. Оила аъзолари қарзни узиш мақсадида тўпланган жамғармани қайнона беркитиб қўйган эди. Пул зарур бўлиб қайнона жамғармани излади, аммо топа олмади. Ҳаммани оёққа тургазди, аммо пулдан дарак йўқ.

Одатда, чекка вилоятларда муаммони ҳал қилиш йўлини фолбиндан излашади. Қайнона ҳам фолбинни уйига йўл олди. Ахир ҳазилакам пулми, бир миллион эди-я?! Фолбин карталарини тез тез алмаштирар экан, тинимсиз қайнонани сўроққа тутарди. Қайнона бирон гап чиқар деган мақсадда оиласини ҳамма сирини унга айтиб берди. Фолбингаям худди шу керак эди. У аёлни айтганларини бошқача қилиб ўзига қайтарди. Лақма аёл эса “вой ростданам” дея маъқуллаб ўтирар эди. Охирида фолбин шарт кесди. “Ўғри кўриняпти, узун бўйли, опоққина, нозиккина, ёшгина аёл, уйингизда яшайди.

Бу “таъриф” ҳали тушганига бир ой ҳам бўлмаган келинга оид эди.
Шаллақи аёл уйига келиб шунақанги жанжал кўтардики, оила аъзолари эмас, ҳаттоки қўшнилари ҳам уйларидан югуриб чиқишди. Хуллас келин ўғрига чиқарилиб ҳайдалди. Қайнота келинни тарафини олди, ахир тўйга оз мунча харажат кетдими!? Қайнона “бобиллаб” берди. Куёв келинни томонини олган эди, “хотинни қули”га чиқиб қолди.

Хуллас келин ҳайдалди. Ота уйига қайтган келинни ҳамма ўғрига чиқариб қўйди. Бунга чидай олмаган келин халатини чўнтагига хат ёзиб молхонага кириб ўзини осиб қўйди. Келинни вафотидан ўн беш кун ўтар ўтмас пул топилди. Қайнона кўрпаларни орасига ичкарироққа суриб қўйган ва буни унутган эди.

Жамғарма топилганини билган куёв бориб фолбинни уриб ўлдириб қўйди. Милиция ходимлари куёвни қамаб қўйишди. Қизнинг ота онаси қизларини туҳматга қўйгани учун, келинининг умрига зомин бўлгани учун келиб қайнонани уриб мажақлаб, уйларига ўт қўйиб кетишди.

Бу воқеа иштирокчиларнинг бирортасининг исмини ошкор қилмадим. Битта ёлғон фол деб ёшгина келиннинг умри хазон бўлди, фолбин ҳалок бўлди, куёв қамалди, қайнона ногирон бўлиб қолди, уйлари ёниб кул бўлди.


Фолбинлардан узоқроқ юринг! Тўғри ҳалол инсонларга фол зарур эмас. Ёлғон яшиқ гаплар билан инсонларни алдайдиган, бошларига кулфат келтирадиган бундай кишиларга қарши давлатимизда бирор фармон йўқ, аммо ҳар бир инсонни ўз виждони бор!

Telegram.me/TAQDIR

ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА.