Get Mystery Box with random crypto!

САЁЗ АРИҚ ШАРИЛЛАБ ОҚАДИ Ҳаётда бир нарсани кўп кузатдим: о | Saodatli Hayot 💍🕊

САЁЗ АРИҚ ШАРИЛЛАБ ОҚАДИ

Ҳаётда бир нарсани кўп кузатдим: одатда бадавлат, кўзи тўқ, ўзини босиб олган кишилар мақтанмайди. Чўнтагида ҳемири йўқ айрим кимсалар эса кариллайверади (Бу билан "Камбағаллик айб”, демоқчи эмасман).
Тақводор олим камсуқум, камгап бўлади, хайрли ишни кўп қилсаям индамай юради, мақтанмайди. Бир-иккита маъруза эшитган ёки китобнинг у ер-бу еридан чала-чулпа ўқиб олган баъзи кишилар эса ўзини муттақий олимдек тутади, фатво беришга ўч бўлади. Шундай одамларни кўрсам, бир гап ёдимга келади. Устоз айтадилар: “Саёз ариқ шариллаб оқади. Чуқур денгиз эса бир маромда, сокин ҳаракатланади”.