Get Mystery Box with random crypto!

STATISTIKA | Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi statistika_rasmiy — STATISTIKA | Rasmiy kanal S
Telegram kanalining logotibi statistika_rasmiy — STATISTIKA | Rasmiy kanal
Kanal manzili: @statistika_rasmiy
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.43K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги Матбуот хизмати раҳбарининг расмий канали
✍️Мурожаат учун: @UsmonRustamovich

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-27 09:47:44
Ўзбекистон асосан қайси давлатларга мева ва сабзавотларни экспорт қилмоқда?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 550 млн АҚШ долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Ўзбекистон 2022 йилнинг 5 ойида энг кўп мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 447,3 минг тонна
Россия – 253,5 минг тонна
Қирғиз Р. – 93,3 минг тонна
Хитой – 56 минг тонна
Афғонистон – 23,2 минг тонна
Беларусь Р. – 16,6 минг тонна
Тожикистон – 12,4 минг тонна
Покистон – 8,9 минг тонна
Эрон – 8,2 минг тонна
Туркия – 8 минг тонна
Украина – 5,3 минг тонна
Грузия – 5,2 минг тонна
Озарбайжон – 4,3 минг тонна
БАА – 3,3 минг тонна
Германия – 1,7 минг тонна

Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook| Telegram
1.4K views06:47
Ochish/sharhlash
2022-08-27 08:08:16
Ўзбекистон 33 та давлатдан шампун импорт қилган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июль ойларида 33 та хорижий давлатдан қиймати 11,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 4,2 минг тонна шампун импорт қилган.

Шампун импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,6 минг тоннага камайган.

2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон энг кўп шампун импорт қилган асосий давлатлар:

Россия – 2 минг тонна

Руминия – 690 тонна

Корея – 384 тонна

Туркия – 203 тонна

Хитой – 164 тонна

Ҳиндистон – 130 тонна

Франция – 103 тонна

Германия – 76 тонна

Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook| Telegram
1.3K views05:08
Ochish/sharhlash
2022-08-26 18:02:59
Турар-жойлар қурилишида қарийб 8,9 трлн. сўм инвестициялар ўзлаштирилган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида турар-жой қурилишида жами 8893,2 млрд. сўм инвестициялар ўзлаштирилган.

Турар-жойлар қурилишида ўзлаштирилган жами инвестициялар ҳажмида:

республика буджети маблағлари ҳисобидан – 87,0 млрд. сўм

корхона ва ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобидан – 21,0 млрд. сўм

аҳоли маблағлари ҳисобидан – 7553,3 млрд. сўм

бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобидан – 1231,7 млрд. сўм

Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook| Telegram
1.4K views15:02
Ochish/sharhlash
2022-08-26 17:28:35
Буғдой уни импорти ҳажми 41,6 минг тоннага ошган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга қиймати 72,7 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 227,8 минг тонна буғдой уни импорт қилинган.

Буғдой уни импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 41,6 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон буғдой унини асосан қўйидаги иккита давлатлар энг кўп импорт қилган:

Қозоғистон – 218,3 минг тонна

Россия – 9,4 минг тонна

Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook| Telegram
1.4K views14:28
Ochish/sharhlash
2022-08-26 16:04:10
Автокран ишлаб чиқариш статистикаси

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь-июль ойларида йирик корхоналар томонидан 64 та автокран ишлаб чиқарилган.

Сўнгги 5 йилда жами саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган автокранлар сони:

— 2017 йилда – 81 та

— 2018 йилда – 91 та

— 2019 йилда – 168 та

— 2020 йилда – 41 та

— 2021 йилда – 72 та

Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook| Telegram
1.5K views13:04
Ochish/sharhlash
2022-08-26 13:46:20
Республикамизда 18 ёшдан кичик болали оилалар сони нечта?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда жами 4 771 951 та 18 ёшдан кичик болали оилалар мавжуд.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 179 148 тага кўпайган.

Ҳудудлар кесимида 18 ёшдан кичик болали оилалар сони:

— Қорақалпоғистон Р. – 263 520 та

— Aндижон вилояти – 447 561 та

— Бухоро вилояти – 316 079та

— Жиззах вилояти – 163 465 та

— Қашқадарё вилояти – 387 163 та

— Навоий вилояти – 153 733 та

— Наманган вилояти – 427 060 та

— Самарқанд вилояти – 477 377 та

— Сурхондарё вилояти – 355 724та

— Сирдарё вилояти – 108 536 та

— Тошкент вилояти – 420 240 та

— Фарғона вилояти – 535 986 та

— Хоразм вилояти – 313 564 та

— Тошкент шаҳри – 401 943 та

Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook| Telegram
1.8K views10:46
Ochish/sharhlash
2022-08-26 13:18:52
Қарийб 6,5 млн. кв.м турар-жойлар ишга туширилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида умумий майдони 6467,5 минг кв.м турар жой ишга туширилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,4 % га ошган.

2022 йилнинг 7 ойида фойдаланишга топширилган турар-жойларнинг:

якка тартибда қурилган турар-жойлар – 6285,5 минг кв.м

намунавий лойиҳалар асосида қурилган турар-жойлар – 172 минг кв.м

бошқа субъектлар томонидан қурилган турар-жойлар – 10 минг кв.м

Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook| Telegram
1.5K views10:18
Ochish/sharhlash
2022-08-26 08:13:11
Ўзбекистон 9,3 млн. АҚШ долларига тенг сабзи экспорт қилган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 7 та давлатга қиймати 9,3 млн. АҚШ долларига 53,2 минг тонна сабзи экспорт қилган.

Сабзи экспорти ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,9 минг тоннага кўп.

Ўзбекистон сабзи маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

Қирғиз Р. – 23,5 минг тонна
Қозоғистон – 22,6 минг тонна
Россия – 6 минг тонна

2022 йилнинг 7 ойида хорижга энг кўп сабзи экспорт қилган ҳудудлар:

Андижон вилояти – 18,2 минг тонна
Фарғона вилояти – 7,8 минг тонна
Хоразм вилояти – 4,1 минг тонна

Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook| Telegram
1.7K views05:13
Ochish/sharhlash
2022-08-26 07:08:33
Электр ускуналари ишлаб чиқариш ҳажми 5,4 % га ошган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида электр ускуналари ишлаб чиқариш саноати корхоналари томонидан 6,4 трлн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.

Электр ускуналари ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,4 % га ошган.

Республикада 2022 йилнинг январь-июль ойларида жами электр ускуналар ишлаб чиқариш саноатидаги юқори улуш Тошкент шаҳри 4 трлн. сўм (62,3 %) ҳиссасига тўғри келди.

Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook| Telegram
1.6K views04:08
Ochish/sharhlash
2022-08-25 16:59:04
#Нарх_наво

Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари

Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари

2022 йил 24 август ҳолатига

Суякли мол гўшти (1 кг) 49 500 – 78 000 сўм

Қўй гўшти (1 кг) 58 000 – 90 000 сўм

Картошка (1 кг) 2000 – 6000 сўм

Пиёз (1 кг) 2000 – 6000 сўм

Сабзи (1 кг) 1 500 – 6 000 сўм

Тухум (10 дона) 7000 – 15 000 сўм

Гуруч (1 кг) 5000 – 25 000 сўм

Ўсимлик ёғи (1 л) 16 000 – 30 000 сўм

Шакар (1 кг) 12 000 – 17 000 сўм

Бунда деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.

Батафсил: stat.uz сайтида.

Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook| Telegram
1.7K views13:59
Ochish/sharhlash