Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон 18 та давлатга оёқ кийим экспорт қилган Давлат | STATISTIKA | Rasmiy kanal

Ўзбекистон 18 та давлатга оёқ кийим экспорт қилган

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июль ойларида 18 та хорижий давлатларга қиймати 21,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 15,3 млн. жуфт оёқ кийимлар экспорт қилган.

Оёқ кийимлар экспорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,3 млн. жуфтга камайган.

2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон энг кўп оёқ кийим экспорт қилган давлатлар:
Қирғиз Р. – 7,6 млн. жуфт
Тожикистон – 3,5 млн. жуфт
Қозоғистон – 3,5 млн. жуфт
Россия – 334 минг жуфт
Афғонистон – 312 минг жуфт

2022 йилнинг 7 ойида хорижий давлатларга энг кўп оёқ кийим экспорт қилган ҳудудлар:
Андижон вилояти – 9,2 млн.
Самарқанд вилояти – 4,8 млн.
Фарғона вилояти – 4,7 млн.
Тошкент вилояти – 1 млн. АҚШ доллари

Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook| Telegram