Get Mystery Box with random crypto!

Иннайкейинчи... Пул ишлаб топишнинг усулини танлаб бўлганингиз | 📈 START UP BIZNES 📈

Иннайкейинчи...
Пул ишлаб топишнинг усулини танлаб бўлганингиздан кейин янги босқичга ўтишингиз даркор — бу ўз олдингизга мақсад қўйишингиз.
Одам бирор бир мақсадга эришиши учун аввал ўша мақсадни кўз олдига аниқ-тиниқ келтира олиши зарур. Агар, масалан, мақсад — пул бўлса, тоза оқ қоғоз оласиз-да, унга ойига (кунига, йилига) ишлаб топишни истаган суммангизни ёзасиз.
Ёдингизда бўлсин, ушбу сумма, кармонингиздаги пул эмас, банкдаги ҳисоб рақамингиздаги маблағ ҳам эмас. Биринчи навбатда у сиз таклиф этаётган хизмат эвазига одамлар тўлашни истаган маблағ рамзи. Ўзингизга қуйидаги саволни беринг: таклиф этмоқчи бўлган хизматингиз одамларга наф келтирадими ёки йўқ?
Хизмат одамларга қандай фойда келтириши мумкинлиги ҳақида доимий равишда ўйланг, шунда бойлигингиз тобора ортиб бораверади. Бойлигингиз ортгани сайин одамларга нафингиз тегаётгани, уларнинг ҳаёт тарзини яхшилаётганингизни англаб бораверасиз. Ҳаётингиздан ва ўзингиздан мамнунлик ҳиссини туяверасиз.