Get Mystery Box with random crypto!

Кимга вақт керак, кимга — пул? 1-усул. Вақтни пулга айлантириш | 📈 START UP BIZNES 📈

Кимга вақт керак, кимга — пул?
1-усул. Вақтни пулга айлантириш
Пул топишнинг ушбу усулидан ер юзидаги одамларнинг аксарияти фойдаланади. Юристлар, офис ходимлари, фаррошлар, сотувчилар — буларнинг барчаси бутун умр ўз вақтини пулга айланитириш билан шуғулланишади.
Бу усулнинг бир салбий жиҳати бор. Ачинарлиси, у деярли барча ижобий жиҳатларни йўққа чиқара олади: ўз вақтини пулга алмашувчилар камдан-кам ҳолатларда (ёки деярли ҳеч қачон!) ўзлари истаган мақсадларга эриша олишмайди. Хоҳишларини амалга ошириш учун уларга ҳар доим ёки вақт ё бўлмаса маблағ етишмайди.
Қўпол қилиб айтадиган бўлсак, уларнинг олдида ҳар доим иккита йўл туради: қимматбаҳо ва сифатли нарса харид қилиш (масалан, автомобиль ёки уй) ёки ўзлари ва яқинларига етарлича вақт ажратиш.
Шу боисдан ҳам ўз вақтини пулга айлантириш йўли билан пул топиш барча усуллар орасида энг бўлмағури саналади. Чунки бу йўлни танлаганлар деярли ҳеч қачон бойиб кетишмайди.