Get Mystery Box with random crypto!

​ Тезкор хабар ССВ: Ўзбекистонга олиб келинган ва юртимизда и | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

​ Тезкор хабар

ССВ: Ўзбекистонга олиб келинган ва юртимизда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакциналар миқдори 50 миллион дозага яқинлашди


Бугун юртимизга Хитойдан 1 000 000 доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 49 036 368 дозани ташкил қилиб, 50 миллион дозалик маррага яқинлашмоқда.

Улардан:

2 404 480 дозаси AstraZeneca;

37 789 938 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

1 341 790 дозаси "Sputnik V";

3 000 060 дозаси Moderna;

2 316 600 дозаси Pfizer/BioNTech;

1 976 000 дозаси Sinovac;

207 500 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.


Шундан 36 064 004 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi