Get Mystery Box with random crypto!

​ Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жа | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 36 миллион дозадан ошди

11 декабрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 218 945 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 51 735 нафарни,
2-босқич эмланганлар 118 245 нафарни,
3-босқич эмланганлар 48 965 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 36 064 004 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 18 249 626 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 11 797 635 нафарни,
3-босқич эмланганлар 6 016 743 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Самарқанд вилояти (47 950 доза),
Тошкент шаҳри (23 399 доза),
Фарғона вилояти (22 554 доза)
банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 85,1 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi