Get Mystery Box with random crypto!

​Япон олимлари: “Омикрон” штамми “дельта”га нисбатан тез ва ос | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Япон олимлари: “Омикрон” штамми “дельта”га нисбатан тез ва осон юқади

Япон олимлари COVID-19нинг “омикрон” штамми “дельта” вариантига нисбатан 4,2 баробар юқумлироқ, деган хулосага келишди.

Бунга Жанубий Африка Республикаси Гаутенг провинцияси аҳолисидан олинган коронавируснинг геном маълумотлари таҳлили асос бўлди.

Аниқланишича, “омикрон” тез ва осон юқади. Шунга қарамай, янги мутация туфайли госпитализация даражаси юқори эмас. Бу “омикрон”ни юқтирганларда хасталик нисбатан енгилроқ ўтаётганини англатади.

Япон олимларининг бу хулосалари ҳозирча халқаро илмий доиралар томонидан ўрганилиб, тасдиқлангани йўқ.

Шунингдек, аввалроқ Россияда Жанубий Африка Республикасида бўлиб қайтган икки нафар фуқарода "омикрон" штамми аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко кеча ушбу беморлар аҳволи ҳақида маълумот бериб, касаллик ҳар иккисида ҳам енгил ўтаётганини таъкидлади.

Қолаверса, россиялик вирусолог олим Пётр Чумаков янги штамм ҳақидаги ўз хулосаларини эълон қилди. Унинг айтишича, ушбу мутациядан ҳимояланиш учун организм Уханда аниқланган коронавирус штаммига қиёслаганда, 41 баробар кўп антитаначалар ҳосил қилиши зарур.

"Касалликнинг эмланмаган, иммунитети паст ҳамда вакцина олганига узоқ вақт бўлган одамларга юқиш хавфи юқори", дейди олим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi