Get Mystery Box with random crypto!

​#Давлат_дастури Тиббий-ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўл | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

#Давлат_дастури

Тиббий-ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш учун алоҳида фонд тузилади

2021 йилги Давлат дастурида ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ногиронликни белгилаш жараёнини соддалаштиришга эътибор қаратилган.

Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 3 февралдаги “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармонида илғор хорижий тажриба ва кенг жамоатчилик таклифлари инобатга олинган ҳолда, 2021 йил 1 июнга қадар ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган қуйидаги амалиёт жорий этилиши белгиланган:

муҳтож аҳолини протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш амалиётини сертификат бериш тизимига ўтказиб, фуқароларга ўз танловига кўра давлат томонидан бериладиган маблағлар (сертификат) ҳисобидан исталган ишлаб чиқарувчидан протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари сотиб олиш имкониятини яратиш;

ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган шахсларни клиник-функционал маълумотларни олишга доир қўшимча текширувдан ўтказмасдан туриб, улар ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда ногиронлик муддатсиз даврга белгиланади.

Бундан ташқари, Давлат дастурида ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг таълим олиши ва касб эгаллашига кўмаклашиш, оғир касалликка чалинган болаларни даволаш мақсадида Болаларни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилиб, унинг мақсадларини молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 100 миллиард сўм ажратилиши белгиланган.

6-23 ойлик болалар уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни, 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар “A” витамини, 2-10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминланади. Бунга бюджетдан 28 миллиард 870 минг сўм ажратилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz

@ssvmatbuotkotibi