Get Mystery Box with random crypto!

​Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида матб | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида матбуот конференцияси бўлиб ўтди

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар бўйича, шунингдек, соҳадаги янгиликларга оид матбуот конференцияси бўлиб ўтди.

Матбуот конференциясига республика Соғлиқни сақлаш вазири М. Қурбанов ва вазирликнинг маъсул мутахассислари, оммавий ахборот воситалари журналистлари ва блогерлари иштирок этди.

Унда вазир Мурод Қурбанов ўтган йили соҳада амалга оширилган ишлар ва татбиқ этилаётган янгиликлар туғрисида иштирокчиларга ҳар томонлама маълумотлар берди.

Шундан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан вазир ва унинг ўринбосарларига айни пайтда кўп сонли фуқароларимизнинг ва тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморларнинг ўринли шикоятларини пайдо қилган муаммолар бўйича кўплаб саволлар берилиб, уларга батафсил жавоблар олди.

Қизғин савол-жавобларга тўла бўлган конференция якунида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ўртасида ҳамкорлик бўйича муҳим йўналишлар белгилаб олинди. Келгуси вақтларда ҳам вазирликнинг жамоатчилик билан аълоқаларини яна да мустаҳкамлашга қаратилган матбуот конференциялари, брифинглар, медиатурлар ўтказилиши режалаштирилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi