Get Mystery Box with random crypto!

ТАЙИНЛОВ ССВ: Кадрлар бошқармаси бошлиғи тайинланди Соғлиқни | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

ТАЙИНЛОВ

ССВ: Кадрлар бошқармаси бошлиғи тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан вазирлик Кадрлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси Саламов Музаффар Рустамович вазирлик Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

М. Саламовнинг мутахассислиги ҳуқуқшунос бўлиб, 2008 йилда Тошкент давлат юридик институт (айни пайтда университет)ини тамомлаган.

42 ёшли М. Саламов ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судлар фаолиятини ташкилий, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти, мазкур департаментнинг Кадрлар бўлимининг бошлиғи, Адлия вазирлиги, Сув хужалиги вазирлиги каби давлат ташкилотларида масъул лавозимларда ҳам фаолият юритган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi