Get Mystery Box with random crypto!

​​ 2021 йил 30 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

​​ 2021 йил 30 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78 711 (+39) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
4 нафари Самарқанд вилоятида,
5 нафари Сурхондарё вилоятида,
12 нафари Тошкент вилоятида,
18 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
Жиззах вилоятида 4 нафар,
Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
Наманган вилоятида 2 нафар,
Сирдарё вилоятида 2 нафар,
Тошкент вилоятида 9 нафар,
Тошкент шаҳрида 26 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77 191 (+45) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 899 нафар бемордан 152 нафари оғир, 30 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi