Get Mystery Box with random crypto!

Миллий тиббиёт маркази Германия, Туркия, Жанубий Корея каби да | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Миллий тиббиёт маркази Германия, Туркия, Жанубий Корея каби давлатларнинг етакчи клиникалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.

Шу кунларда марказга Хитой Халқ Республикасининг делегацияси ташриф буюрган. Асосий мақсад — ривожланган давлатнинг етакчи клиникалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.

Жумладан, Миллий тиббиёт маркази ва Шандонг университети Цилу клиникаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Бу ҳақда батафсил ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳадан билишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram