Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент давлат стоматология институти нуфузли рейтингдан жой о | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Тошкент давлат стоматология институти нуфузли рейтингдан жой олди

Тошкент давлат стоматология институти Буюк Британиянинг нуфузли рейтинг ташкилоти – Times Higher Education агентлигининг Young University Rankings 2024 рейтингида эътироф этилди.

Бунда олий таълим муассасалари Халқаро рейтинг агентлиги мутахассислари томонидан янги методологияга асосан таълим ва тадқиқотлар сифати, ҳамкорлик ва тажриба алмашуви, иқтисодий ва ижтимоий фаолияти бўйича баҳоланди.

Ушбу рейтинг мамлакатлардаги олий таълим тизими ривожланишининг кўрсаткичи сифатида эътироф этилиб, ташкил этилганлигига 50 йилдан ошмаган институт ва университетлар фаолиятининг қуйидаги 5 та йўналиш бўйича 13 та индикатори таҳлили асосида шаклланади:
таълим сифати ва ўқитиш муҳити;
тадқиқот муҳити;
тадқиқот сифати;
саноат;
халқаро истиқболлар.

Маълумот ўрнида, жорий йил Young University Rankings рейтингига жами дунёнинг 673 та олий таълим муассасаси киритилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram