Get Mystery Box with random crypto!

Саломатлик кўрсаткичлари меъёрида бўлган аҳолига қандай эслатм | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Саломатлик кўрсаткичлари меъёрида бўлган аҳолига қандай эслатмалар бор?

Хабарингиз бор, юртимизда тиббиётнинг бирламчи тизими орқали аҳоли тиббий хатловдан ўтказиляпти. Натижада фуқаролар саломатлик кўрсаткичлари бўйича тўрт гуруҳга ажратиб олинмоқда.

Хусусан:
1 таянч гуруҳи — амалий соғлом шахслар;
2 паст хавф гуруҳи — тез-тез касал бўлувчилар;
3 ўрта хавф гуруҳи — сурункали касалликлари бор беморлар;
4 юқори хавф гуруҳи — ўзгалар парваришига муҳтож, ётиб қолган, ногирон беморлар.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги саломатлик кўрсаткичлари бўйича мазкур тўрт гуруҳга мансуб аҳоли учун алоҳида эслатмалар тайёрлади.

1 таянч гуруҳи — амалий соғлом шахслар учун эслатма:

Соғлом овқатланиш тамойилларига амал қилинг!
кун давомида оз-оздан 4-5 маротаба овқатланинг;
камида 400 гр. мева ва сабзавотлар, кўкатлар истеъмол қилинг;
таркибида ёғ, қанд ва туз миқдори кўп бўлган маҳсулотларни чекланг;
кечки овқатни 19:00 дан кечиктирманг.


Жисмоний фаоллик!
10-15 дақиқалик эрталабки бадантарбия машқларини бажаринг;
кун давомида камида 30 дақиқа жисмоний машқ қилинг;
кечки сайрга чиқинг;
имкон қадар спортнинг бирор тури билан шуғулланинг.


Тамаки чекиш ва спиртли ичимликлар истеъмол қилишдан йироқ бўлинг
!
зарарли одатлар саломатликка путур етказади ва умрни қисқартиради.

Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилинг!
қўлларингизни овқатдан олдин ва кейин, кўчадан уйга кирганда ва ҳожатдан сўнг албатта совунлаб ювинг;
кунига 7-8 соат ухланг;
йилда бир маротаба оилавий шифокор кўригидан ўтинг;
мақсадли скрининг кўрикларида қатнашинг
.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram