Get Mystery Box with random crypto!

'Янги туғилган чақалоқларнинг эшитиш қобилиятининг универсал с | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

"Янги туғилган чақалоқларнинг эшитиш қобилиятининг универсал скринингини жорий этиш" лойиҳаси доирасида Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида эшитиш нуқсонларини аниқлашнинг замонавий усуллари бўйича тренинглар ўтказди. Шунга ўхшаш ўқув-амалий тадбирлар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида бўлиб ўтади.

Тренингда скринингни ўтказишнинг турли жиҳатлари, жумладан, ускуналар билан ишлаш хусусиятлари ва муолажани амалга ошириш қоидалари кўриб чиқилди. Туғруқ мажмуаларининг тиббиёт ходимлари учун ташкил этиладиган мунтазам тренинглар иш сифатини яхшилашга ва касбий тайёргарлик даражасини оширишга ёрдам беради.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram