Get Mystery Box with random crypto!

ТАЙИНЛОВ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Примқулов Бобур Қаҳрамонович Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Б. Примқулов 2013 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Учкўприк туманидаги “Якка мулла” қишлоқ врачлик пунктида умумий амалиёт шифокори сифатида бошлаган.

Турли йилларда Фарғона вилоят онкология диспансери онколог-шифокори, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилоят филиали директорининг ўринбосари каби лавозимларда ишлаган.

Шунингдек, у Туркиянинг “Acibadem” ва АҚШнинг “Memorial Sloan Kettering Cancer Center” каби нуфузли клиникаларида малака оширган.

Тайинловга қадар Б. Примқулов Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилоят филиали директори сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram