Get Mystery Box with random crypto!

Тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси етакчи хорижий ОТМла | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!

Тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси етакчи хорижий ОТМларда ўқитилади

“Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ, 2024/2025 ўқув йилидан:

тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида етакчи хорижий ОТМлар ва марказларда ўқитилади;

тиббиёт ОТМларининг битирувчи курс талабаларида оилавий шифокор учун талаб этиладиган клиник кўникмаларни шакллантириш мақсадида кўп тармоқли тиббиёт ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган интернатура ташкил этилади;

Тошкент тиббиёт академиясининг таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилади;

тиббиёт йўналишидаги ОТМ талабаларининг билимлари икки босқичли баҳолаш тизими асосида баҳоланади.

Қуйидаги магистрлик йўналишлари жорий этилади ҳамда ҳар йили камида 150 нафар мутахассисларни давлат буюртмаси асосида тайёрлаш чоралари кўрилади:

“Жамоат саломатлигини ташкил этиш ва бошқариш(Public Health and Healthcare Management);

“Жамоат саломатлиги: эпидемиология ва маълумотлар таҳлили(Public Health: Epidemiology and data science/data analytics);

“Жамоат саломатлиги: овқатланиш(Public Health: Nutrition);

Профилактик тиббиёт” (Preventive Medicine);

“Жисмоний фаоллик ва реабилитация(Physical Activity and Rehabilitation).

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram