Get Mystery Box with random crypto!

Театр — бу ёрқин ҳислар манбаи. Саҳнада нима бўлаётганини илк | Saida Mirziyoyeva

Театр — бу ёрқин ҳислар манбаи. Саҳнада нима бўлаётганини илк бор эшитган, тасаввур қила олган ва тушунганларда эса бундай ҳислар икки баробар ортиқ бўлади. Кўриш билан боғлиқ муаммолари бўлган томошабинларга бунда актриса Ирина Безрукова тифлошарҳ орқали ёрдам берди.

Кеча жажжи томошабинлар Республика қўғирчоқ театрида намойиш этилган спектаклга ташриф буюришди ва «Маша буви бўғирисоқни қандай пиширган» номли эртак билан танишишди. Бугун эса катта ёшдаги болалар Aлишер Навоий номидаги ДAКТдаги «Оққуш кўли» балетини томоша қилишди.

Буларнинг барчаси «Ko‘ngil ko‘zi» лойиҳаси ҳамда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси шарофати билан амалга оширилди.

#kongilkozi
@SShMirziyoyeva