Get Mystery Box with random crypto!

Бугун биз Венециядаги Халқаро архитектура биенналеси Президент | Saida Mirziyoyeva

Бугун биз Венециядаги Халқаро архитектура биенналеси Президенти Роберто Чикутто билан онлайн-учрашув ўтказдик. Ушбу учрашувимиз Ўзбекистоннинг йирик меъморий кўргазмада намойиш этиладиган миллий павильонига бағишланди.

2021 йилнинг Венеция биенналеси қуйидаги муҳим умумий саволни диққат марказига олиб чиқмоқда: «Қандай қилиб оилада, жамиятда ва мамлакатда ҳамжиҳатликда яшашимиз мумкин?». Миллатлар ўртасидаги маданий интеграция бу масалани ҳал этади ва бунда Ўзбекистон дунёга маҳалла каби ноёб ижтимоий институт ғоясини бериши мумкин. Айнан шунинг учун бу маданий код Венециядаги павильон учун танланган эди. Биз учун бу мамлакатимиз ҳақида яна бир бор сўзлаб бериш, дунёдаги ғоя ва ечимларнинг энг яхшиларини қабул қилиш учун яна бир ажойиб имкониятдир.

Павильон мавзуси — «Маҳалла: шаҳар ва вилоят ҳаёти». Биз дунёга замонавий архитектура ва одатий ҳовлилар, тараққиёт ва анъаналар, технология ва яхши қўшничилик уйғунлигини намойиш этмоқчимиз.

Кўргазмани ташкил этиш ва мутахассисларни жалб қилиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси зиммасига юклатилган.

Кўргазманинг очилишини кутиб қоламиз!

@SShMirziyoyeva