Get Mystery Box with random crypto!

Қашқадарё вилоятига бўлган ташрифимиз доирасида биз кўзи ожиз | Saida Mirziyoyeva

Қашқадарё вилоятига бўлган ташрифимиз доирасида биз кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болаларга ихтисослаштирилган 18-сонли мактаб-интернатда бўлдик.

Учрашув илиқ ва ҳаяжонли руҳда кечди. Биз ўқувчилар томонидан тайёрланган мини-концертни завқ билан томоша қилдик ва уларнинг орасида нақадар кўп истеъдодли болалар борлигига яна бир бор амин бўлдик. Ва албатта, уларнинг кўтаринки руҳдаги кайфияти ва ҳаётга бўлган муҳаббати инсонни ҳайратга солади.

Биз ўқув жараёни ва ўқувчиларнинг ўқишдан ташқари ҳаёти қандай ташкил этилгани билан танишдик. Мактабнинг ўз кутубхонаси борлиги қувонарли ҳолдир. Ҳозирда таълим муассасасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, бу эса мактабни ўқувчилар эҳтиёжларига кўпроқ мослаштиришга имкон беради.

#kongilkozi

@SShMirziyoyeva