Get Mystery Box with random crypto!

2023 йил 18-19 октябрь кунлари Тошкентда Where in the World is | Saida Mirziyoyeva

2023 йил 18-19 октябрь кунлари Тошкентда Where in the World is Tashkent конференцияси ўтказилмоқда. Ушбу тадбир пойтахтимизнинг модернистик қиёфасини сақлаб қолиш бўйича бошланган Tashkent Modernism XX/XXI лойиҳасининг энг юқори нуқтасидир.

Диёримиз бетакрор архитектура анъаналари сақланиб қолган юртдир. Хоразмнинг қадимий қалъаларидан то Темурийлар бунёд этган мадрасалар ва маҳаллаларимизнинг одатий меъморчилигида қўлланилган ихтироларгача – ушбу бой меросни қадрлаймиз ва ундан фахрланамиз.

Бироқ, кўп асрлик меросимизни тарғиб қилар эканмиз, шаҳарларимиз, хусусан, Тошкентга чирой баxш этиб турган ўзига хос ХХ аср модернизми руҳидаги архитектурани ҳам назардан четда қолдирмаслигимиз керак. Тошкентнинг модернистик бинолари уни Хельсинки ёки Бильбао сингари машҳур модернизм қиёфасидаги намуналар қаторига қўшади.

Ушбу лойиҳа мамлакатимиз ва хорижий экспертлар ўртасида фикрлар, ғоялар алмашинувига хизмат қилади, шаҳримизни асраб-авайлаш бўйича комплекс дастур ишлаб чиқишига ҳисса қўшади деб ишонаман.