Get Mystery Box with random crypto!

Ботаника боғи - бу кўнгилочар жой эмас. Бу - бутун шаҳримиз ҳа | Saida Mirziyoyeva

Ботаника боғи - бу кўнгилочар жой эмас. Бу - бутун шаҳримиз ҳар куни нафас олаётган Тошкентнинг "ўпкаси". Бу - биз ғурурланадиган тарих. 70 йилдан ортиқ вақт давомида истеъдодли олимларимиз ушбу боғда бебаҳо дарахтлар ва ўсимликларни етиштирдилар, уларга ўз меҳр-муҳаббатини бағишладилар. Юртимизда бундай маскан бошқа ҳеч қаерда йўқ.

Табиатнинг ана шу бир парчасини асраб-авайлаш, уни ҳимоя қилиш ва болаларимизга етказиш бизнинг бурчимиздир. Мен Ботаника боғини тижорий тузилмалар бошқарувига топширишга қатъиян қаршиман. Унинг бир сантиметри ҳам ижарачи ёки қурувчиларга берилмаслиги шарт.

Боғни олимлар яратган ва у олимлар ихтиёрида бўлиши, бутун ўзбекистонликлар учун хизмат қилиши лозим. У Фанлар академияси ихтиёрида қолади.