Get Mystery Box with random crypto!

Бугун биз Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасид | Saida Mirziyoyeva

Бугун биз Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Юй Цзюн билан учрашдик. Суҳбат давомида мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашдик. Маданий-гуманитар, таълим ва туризм соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдик.

ХХР элчиси Хитой томони мамлакатимиздаги узоқ муддатли ислоҳотлар стратегиясини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини алоҳида таъкидлади. Дипломат Ўзбекистон–Хитой ўртасидаги дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган ташаббус ва қўшма лойиҳаларни фаол илгари суришга тайёрлигини билдирди.