Get Mystery Box with random crypto!

АҚШдаги таниқли ватандошларимиз билан учрашдик. Колумбия униве | Saida Mirziyoyeva

АҚШдаги таниқли ватандошларимиз билан учрашдик. Колумбия университетида Ўзбекистондан биринчи аёл-профессор Азиза Шоназарова, Висконсин университети катта илмий ходими Бекзод Ҳошимов, Гарвард университети катта илмий ходими Ботир Қобилов — илм-фан ва бошқа соҳаларда юксак муваффақиятларга эришаётган юртдошларимиз йилдан-йилга кўпайиб бораётганидан хурсандман.

Йигит-қизларимиз меҳнати жаҳоннинг энг нуфузли таълим муассасаларида қандай эътироф этилаётганини кўриб, ғурурланаман. Ва ишонаманки, вақти келиб бу ёшларимиз юртимиз илм-фанини ривожлантиришга ҳам ўз ҳиссаларини қўшадилар.