Get Mystery Box with random crypto!

Буюк инсон бўлиш учун президент бўлишингиз шарт эмас! Бугун | Strategik Rivojlanish Markazi

Буюк инсон бўлиш учун президент бўлишингиз шарт эмас!

Бугун 3-курсларга ''Иқтисодий дипломатия'' дарсини ўтаётгандик.
Ўқувчиларимиздан бири Ямайка давлати ҳақида маълумот тайёрлаган экан.
Шу жойида савол бердим:
-Ямайканинг Президентини танийсизми?
-Йўқ.
-Бош вазириничи?
-Йўқ.
-Ташқи ишлар вазириничи?
-Йўқ.
-Усейн Болтничи?
-Ҳа, уни танимай бўладими?)

Кейин асосий саволга ўтдим:
-Нега президентни танимайсиз-у, оддий бир югурувчи-спринтерни танийсиз?
Талабалар ўйланиб қолишди...
Ростдан ҳам нега шундай?!

Ушбу ҳолатга ўзим изоҳ беришга ҳаракат қилдим:

-Дипломатиядаги ҳар бир талаба ҳеч бўлмаса бир марта бўлса ҳам келажакда Президент бўлишини тасаввур қилиб, ўз олдига катта мақсад қўйган.
Кўпчилик президент ёки вазир бўлсам жамиятга максимал фойдам тегади ва барча муаммолар ҳал бўлади деб ўйлайди.

Усейн Болтга қаранг - оддий спортчи, лекин Ямайкани бутун дунёга танитди. Бурак ёки Нусретга қаранг, улар оддий ошпаз.
Ҳаётда ҳамма ҳам президент бўлавермайди.
Бўлиши ҳам шарт эмас.

Кимдир оддий печкачи, кимдир мебелчи, кимдир имом ёки яна кимдир кучли дастурчи бўлиши мумкин.
Ким бўлсангиз ҳам энг зўри бўлинг!

AЛЛОҲ ТА'ОЛО ҳар бирингизга жудаям ноёб қобилиятлар берган.
Шу қобилиятларни тўғри йўналтира олсангиз, замонамизнинг энг буюк инсонларидан бири бўласиз ин шаа AЛЛОҲ.

13.10.2020

@Muhammadali_Eshonqulov