Салкам 100 км – Фарғона водийсида газ таъминотини яхшилаш учун | SputnikUz
Салкам 100 км – Фарғона водийсида газ таъминотини яхшилаш учун янги магистрал газ қувури қурилмоқда
Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, янги “Янгиер-Оҳангарон” магистрал газ қувури 95 кмни ташкил қилади.
“Бугунги кунда объект қурилиши учун 47 кмдан ортиқ қувур олиб келинди ва 6 км қисми монтаж қилинди. Янги магистрал газ қувури 2023 йилнинг III чорагида ишга туширилиши режалаштирилган”, — дейилади хабарда.