Get Mystery Box with random crypto!

Исломобод ва Тошкент Афғонистон орқали транзит стратегиясини я | SputnikUz

Исломобод ва Тошкент Афғонистон орқали транзит стратегиясини яратади

Покистон ва Ўзбекистон савдо вазирлари Навид Камар ва Жамшид Хўжаев бу борада ҳамфикр бўлди.

Улар январь ойининг сўнгги ҳафтасида Кобулга қўшма ташрифи чоғида Толибон* билан транзит савдо келишувини муҳокама қилишни ва бу соҳада умумий стратегия ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.

Покистон ва Ўзбекистон Толибон ҳаракати билан Афғонистон йўл инфратузилмасини таъминлаш бўйича қўшма жамғарма яратишни кўзда тутувчи битим тузишни кўзламоқда.

Ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон-Покистон транзити Афғонистон орқали 500 минг тоннадан ошди, 2022 йилнинг биринчи ярмида юк ташиш ҳажми 2,6 баробарга кўтарилди.

* ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида

Sputnik Uz | Расмий канали

https://t.me/+GF5uCSs_N14xZTY5