“Humo Air” хусусийлаштирилди Авиакомпаниянинг 100 фоиз давла | Sputnik Live | TEZKOR XABARLAR
“Humo Air” хусусийлаштирилди
Авиакомпаниянинг 100 фоиз давлат улуши Швецариянинг “Valleyroad Capital S.A” компаниясига сотилди.
Битим нархи – 27,2 млрд сўм (2,42 млн доллар атрофида).
“ValleyRoad Capital” 2026 йилгача 18 дона ҳаво кемаларини, жумладан, 3 тасини 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида сотиб олиш ва парвозларни йўлга қўйиш мажбуриятини олган.
Дастлабки босқичда ички рейслар сонини ҳафтасига 16 тагача ошириш, кейинги 5 йил давомида 60 тагача етказиши керак.
“Humo Air” МЧЖ “Махсус авиация ишлари бўйича авиакомпания” ДУК мулки негизида 2020 йилда ташкил этилган. Унинг устав капиталига 43 дона Ан-2 ҳаво кемалари, ҳаво кема двигателлари, парвоз симуляторлари ва бошқа мулклар ўтказилган.