Роналду Саудияда йилига 200 миллион евро маош олмайди Ҳужумчи Криштиану Роналду “Ан-Наср” билан икки йиллик шартнома имзолашни режалаштирмоқда. У йилига 70 миллион евро олади, дея хабар беради CBC Sport. Аввалроқ ОАВда Саудия Арабистонида 37 ёшли футболчи йилига 200 миллион евро ишлаб олиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ “Ан-Наср” президенти Мусли ал-Муаммар бу миш-мишларни инкор этиб, ОАВ кўплаб ёлғон маълумотлар тарқатганини таъкидлади. 26 декабрь куни Саудия Арабистони клуби португалияликни тиббий кўрикдан ўтказишни режалаштиргани маълум бўлди. @Sputnik_live24 - Криминал воқеалар биз билан! 701 views16:46