Get Mystery Box with random crypto!

РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!!! Парвардигор бирдир | Спарк клуб Узбекистан

РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!!!

Парвардигор бирдир деганлар,
Рамазонда нафсин енгганлар,
Фақат халол луқма еганлар,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!

Золимларнинг бўшар тўрлари,
Тўрларидан яқин гўрлари.
Пайғамбарнинг меросхўрлари,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!

Бу Рамазон тез тугади деб,
Йиғлаяпман ич-этимни еб,
Иймонига беролганлар зеб,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!

Ушбу кунни узоқ кутганлар,
Иғвонида чин унутганлар.
Рамазонда рўза тутганлар,
Ҳайитингиз бўлсин муборак!

РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!!!