2023-03-25 20:56:49
#жуда_мухим
Йўлдамиз. Радиодан бир неча марта банклар кредит таклиф қиляпти:"Кундалик харажатларга пул йўқми? Фалон банк иловасидан 50 млн сўмгача кредитни осонгина расмийлаштиринг..."
Зум ўтмай бошқа бир банк телефонимга СМС юборади
: "Кредит ол, осонгина..."Эътибор бердингизми, одамлар кредитга ботиб кетяпти. Керакмас, фақат мақтанишга ярайдиган нарсаларниям бўлиб тўлашга олиб ташлаяпмиз. Бўйнимизгача қарзга, фоизга ботяпмиз.
Ҳадемай топганимизни кредит ёпиш, қарз тўлашга сарфлашни бошлаймиз. Яшашимиз, харажатларимиз учун яна қарз, кредит оламиз. Кредитларни янги кредитлар билан ёпамиз.
Бировнинг бизга раҳми келмайди. Ўзимизга ўзимиз раҳм қилайлик. Пул беряпти деб олавермайлик. Эртага тўлаш бор, Аллоҳнинг ҳузурида эса жавоби... (Отабек Машрапов)
Мошина бозор каналига уланинг
https://t.me/+h8ctryH-sW9iYzJi
1.7K viewsKerakliman #Ego1st #Gen1y, 17:56