Get Mystery Box with random crypto!

​​#Китоб_ўқинг. Ёлғонлар шаҳри У шундай шаҳарки, одамлар ўзл | Soyadagi siyosatchilar

​​#Китоб_ўқинг. Ёлғонлар шаҳри

У шундай шаҳарки, одамлар ўзларининг асл истакларини пинҳон тутишга, дин ва анъана талабларига мувофиқ яшаётганини кўрсатишга мажбур. Бу шаҳарда яшаш учун ёлғон гапириш керак. Бу ерда ёлғон сўзлаш ҳаёт ва мамот масаласидир.

Бу шаҳар аҳли диний мажбуриятлар юки ва самимий инсоний истаклар ўртасида саргардон кезади. Бу шаҳар Теҳрон, Эрон Ислом Республикасининг пойтахти. "Ёлғонлар шаҳри” бугунги Теҳроннинг унутилмас манзарасини чизиб беради.

Бу китоб теҳронликлар тузумнинг шафқатсиз босими остида кандай яшаётгани, туйғулари, шодлигу изтиробларини кандай ифодалаëтгани, умуман, турфа хил инсонлар тақдири ҳақида ҳикоя қилади.

"Ёлғонлар шаҳри" китоби 2012 йили Британия Қироллик адабиёт жамиятининг “Жервуд” мукофоти билан такдирланган.

Соядагиларга ҳам улашинг
https://t.me/Soyadagi