2021-02-12 09:57:29
БИР ХОТИНЛИК ЭРКАКЛАРГА !!!
Соҳиб ибн Убод айтади: Таржимаи ҳол китобларини ўқиганимда: “Фалонча вафот этди, остида фалон ва фалон хотини бор эди” деб ёзилган. Бир хотинли эркак ҳақида “Фалончи вафот этди, устида фалон хотинини ташлаб кетди” деб келарди.
Ибн Сино айтади: “Кишида бир хотин бўлса, танаси ва руҳида касалликлар бўлиб, йигитлик чоғида унга қарилик етади. Орқа ва бўйин суяклари ҳамда бўғимларидаги оғриқлардан шикоят қилади. Умидсизликка тушиб, зеҳни ўтмаслашади, юзининг ранги ўчиб нури кетади, кўп шикоят ва маломат қиладиган вайсақи бўлади.
Қози Ибн Масъуд айтади: Бир хотинли киши қозиликка ва одамлар орасида ҳукм чиқаришга ярамайди.
Ибн Ҳайён Тавҳидий айтади: Бир қавмни кўрдим, улар бир хотинли кишини ораларига киритмас ва ҳамсуҳбат бўлмас экан, уни паст ва кичик одам деб ҳисоблашар экан.
Ибн Халдун айтади: Ўтмишда ҳалок бўлган қавмларнинг ҳаётини ўрганганимда уларнинг бир хотинлиликка одатланганлари кўрдим.
Обид ибн Мийсор айтади: Бир хотинли кишининг ибодати истиқоматли ва тўғри бўлмайди.
Ҳорун Рашиднинг ўғли Маъмунга айтишди: Басра шаҳрида бир хотинли эркаклар қавми бор экан. У “Улар эркак эмас эканлар, у эркаклар хотинларининг завжалари экан, фитрат ва суннатга хилоф иш қилишар экан” деди.
Ибн Юнус Музанийга айтдилар: Нега яҳудий ва насронийлар кўп хотинлиликни тарк қилишган? У “Улар шундай қавмки, уларга хорлик ва мискинлик пешоналарига битилган ва Аллоҳнинг ғазабига учраганлар” деди.
Абу Маъруф Кархийга айтишди: Фақат бир хотинга уйланиб зоҳидлик (зуҳд)ни даъво қиладиган қавмнинг ҳукми нима? У “Ҳеч нима, улар мажнун бўлиб, зуҳддан нимага эришсалар ҳам Абу Бакр, Умар, Усмон ва Алининг р.а нинг сафларига етмабдилар” деди.
Ибн Фаёз бир хотинли киши ҳақида сўралганида “Улар еб–ичиб нафас оладиган ўликлардир” деди.
Ибн Исҳоқ Нишопурий Кирк ўлкасига волий бўлганида бир хотинли кишиларга ҳадялар беришни ман қилди. “Нега бундай қилдингиз?” деб сўрашганида “Улар (ҳадялар) Аллоҳнинг молларидир, унинг аҳмоқларга бермаймиз” деди.
Ибн Атоуллоҳ бир хотинли кишилар ҳақида “Буюкларнинг суннатига эргашмаган кишини кичиклардан санаймиз” деди.
Тақйиддин Музаний Самарқандга фақиҳ бўлиб кетганида унга бир қавмдаги эркаклар бир хотиндан бошқасини олмайди дейишди. У “улар мусулмонларми ўзи?” деди. Сўнг уларга чиройли ваъзлар қилди, бир ой ўтмасдан уч минг киши никоҳландилар. Қаерда бокира ва жувон бўлса барчаси эрли бўлдилар.
Имом Ҳисрий айтди: Аллоҳ таоло уйланиш ҳақида сўз қотганида “икки, уч ва тўрт” деб бошлади, “бир” деб бошламади. “Бир” ни охирида зикр қилди, чунки у эркаклар камолидаги нуқсондир, яъни уларнинг нуқсони – қўрқувдир.
t.me/sovchilik
948 views06:57