2022-08-28 16:31:02
... Замонамиз муслим йигитларидан Аллоҳ рози бўлсин.. Бир қариндош опамизни дугонаси 5 та фарзанди билан бева қолган эди.. Ёшлари 46 да экан..
Биз доим замонамиз эркаклари ёмон, ахлоқсиз, рашксиз, ахамиятсиз, даюс, қорин бандаси деган сўзларни кўп айтамиз... Аллоҳдан қўрқувчи йигитлар хам кўпайиб қолибти..
Ўша опамизга 25 ёшли муслим йигит фии сабилиллаҳ фарзандларини боқиш учун уйланибтилар..
~ Сатрланиб уйда фарзанд тарбияси билан ўтиринг, болаларингизни мен Аллоҳ берган ризқи билан боқаман.., - дебти..
ма шаа Аллоҳ ..
Кеча эса битта 41 ёшли муслима опа 27 ёшли мўмин йигитга турмушга чиққанини ёзди.. Айтишича ўша йигит намоз ўқишни ўргатибти.. Аста аста диндан сабоқ беряпти экан...
У йигитни бу опамиз учинчи хотини экан.. Иккинчисига хам Аллоҳ учун, суннатга мувофиқ ёши катта аёлга уйланибтилар..
ма шаа Аллоҳ ...
Бундай холатлар атрофимда анча кўпайиб қолди..
Энди савол туғилади .. ўша йигитлар бу аёлларга нима учун уйланган ?
Нафс учунмас бу аниқ .. чунки бу холатда ёшроққа уйланмасмиди ?
Бойлик учунмас бу аниқ.. чунки ўша муслима опа пол ювиб фарзандларини боқар экан..
Чиройи учунмас бу аниқ.. чунки у ёшда аёлни сочларига оқ тушишни бошлаб, юзларига ажин тушишни бошлаган...
АЙТИНГЧИ унда нима учун ... ??
Аллоҳга бўлган мухаббати учун эмасми...??
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари учун эмасми..??
Савоб учун, дийни учун, иймони учун эмасми..??
Бу ишлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишининг асҳоблари замонида ҳечам ажабланарли бўлмаган...
Фақат ҳалолига алоҳида эътибор ва хисларини билдиради, уни севса эъзозлайди, севмаса ҳурматини жойига қўйиб яхши муомалада бўлади, уни ёқтирмаслигини сездирмайди, қалбига ва жисмига озор бермайди, зулм қилмайди
Аллоҳ рози бўлсин..
936 viewsADMINKA, 13:31