Get Mystery Box with random crypto!

Эринманг диққат билан ўқинг бу жойда сиз учунхам керакли маълу | Sovchilar

Эринманг диққат билан ўқинг бу жойда сиз учунхам керакли маълумот бор.

Канални мақсади фахш ишлар қилишга воситачи эмас ундан тўғри мақсадда фойдаланинг.

Кимдир сизни оила қуриш мақсадида берган эълонингизни кўриб умид билан ёзса, у одамдан расм сўрасангиз юборсаю сизга у одам тўғри келмаса илтимос хеч нарса демай қора рўйхатга қўшмай, уни ўрнига ўзингизни қўйиб чиройли йўл билан тушунтириб алоқани узинг, тўғри келмаган номзодлар эса бўлар бўлмас саволлар ва хар хил ёмон гап ёзмай тўғри тушунинг суймаганга суйкалманг.

Канализга эълон жойласак аниқ номзод чиқадими (Резултат) бўладими деб савол берманг, аввало Оллох кимнидир қалбига солмаса сиз телеграмни барча каналларию телевидения орқали эълон берсангизхам наф бўлмаслиги мумкин, умид қилиб мақсадни катта қилинг албатта фойдаси бўлади.

Эълон ва реклама бериш қоидаларини яхшилаб ўқинг ва намунада кўрсатилгандай юборинг, тўлов нархи ўзгармайди ва олдиндан тўланиши шарт.
Текинга (Бепул) эълон жойлаб беринг деб сўраманг БЕФОЙДА, чунки бепул нарсани қадри бўлмайди.


Нега каналда кам номзодлар жойлайсизлар ёки иккинчи рўзғорга эълон бериш қиммат деган саволларга жавоб, агар бизга келаётган хамма эълонларни каналга жойласак канал номзодларга тўлиб кетади лекин биз булар ичидан саралаб энг яхшиларини жойлашга харакат қиламиз, иккинчи рўзғорга нархни қимматлиги бу мақсади жиддий бўлган одамларн, бемақсад ўйин қилиб ёки шунчаки нафс йўлида бериладиган эълонлардан саралаш (Филтлаш) учун қилинган холос.

Диққат огохлантирамиз. хозирги кунда фирибгарлар кўпайган эхтиёт бўлинг уларга тўлиқ ишонишдан олдин яхшилаб ўйланг кимдир сиздан пул телефон ва бошқа киммат бахо буюмларми ёки қандайдир материаларингизни вақтичалик олиб кегин қайтаришини айтса уларга ишониш ишонмаслик бу сизни ихтиёрингизда алданиб қолишни хохламасангиз бу нарсалардан йироқ бўлинг ўз мулкингизни ўзингиз асранг.
Кегинчалик алданиб қолсангиз бизни бунда айбламанг биз сизни огохлантиряпмиз, хатто расм ёки видеоларингизнихам ўйлаб юборинг кегин афсусланаиган иш қилманг.


Канал Админи ёки Админкасига шахсий муносабатни таклиф қилманг ва бунга уринманг акс холда ким бўлишингиздан қатиий блокланасиз.

Диққат билан ўқиганларга рахмат бизни тўғри тушунасизлар деган умитдамиз.
Бизни барча қиладиган ишларимиз сизларни фойдангиз ва канални сифатини ошириш учун хурмат билан канал Админкаси


Тошкент совчилари
@Toshkent_Sovchilari_Tanishuv