2023-06-12 06:28:08
Яҳши кўрмай кўрингчи...
Оиша розиёллоҳу анҳодан ривоят қилинади. У киши айтадилар:
“Бир куни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни хурсанд ҳолда коʻриб қолдим. У кишига дедим:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Мен учун дуо қилинг!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Аллоҳим! Оишанинг олдинги ва кейинги, ошкор ва яширин гуноҳларини мағфират қилгин!
Оиша онамиз дуодан хурсанд бўлганларидан кулибдилар. Ҳатто бошлари кўксиларига эгилиб қолибди.
Шунда у кишидан Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
- Дуойим сэни хурсанд қилаяптими?
Оиша розиёллоҳу анҳо дэдилар:
- Нега энди хурсанд боʻлмай?!
Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Аллоҳга қасамки, бу дуони умматим учун ҳар намозда қиламан!
Шундан кейин ҳам Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўрмай кўрингчи!
https://t.me/Sovchilar_kanali_1
394 viewsAdmen, edited 03:28