Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳадис1 Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Одам боласи икки нарсани ёмон | ISLOMIY NIKOH

#Ҳадис1

Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Одам боласи икки нарсани ёмон кўради:

1) Ўлимни ёмон кўради, ваҳоланки ўлим унга фитналардан яхшироқ;
2) Молини кам бўлишини ёмон кўради, ваҳоланки оз молнинг ҳисоби енгил бўлади».


Аҳмад ривояти

Шарҳ: Баъзи инсонлар синовларга чидамсиз бўлади ва динида фитналаниб қолади, бундай инсонга ўлим яхшироқ. Молни оз бўлиши еса, саволни кам бўлиши дегани.
Али розияллоҳу анҳудан сўрашди: "Эй Абул Ҳасан бизга дунёни сифатлаб беринг?". У зот: "Қисқа қилайми ёки узунроқ?"- дедилар. Улар: "Қисқароқ қилинг"- дейишди. Шунда Али роҳимаҳуллоҳ айтдилар: "Дунёнинг ҳалоли ҳисоб, ҳароми жаҳаннам".