2023-02-03 17:12:43
Аномал совуқ натижасида қийинчилик кўрган тадбиркорларга енгилликлар берилади.
Айни дақиқаларда Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида тадбиркорлар билан учрашмоқда.
"Бу йил қиш ниҳоятда совуқ келди. Кўплаб тадбиркорлар бундан қийналганини билиб турибман", — деди Президент.
Хусусан, республикада 3 мингта ҳудудий саноат корхонасида
7 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилмаган (уларда 350 минг аҳоли банд).
Ҳисоб-китобга кўра, зарур чоралар кўрилмаса, биринчи чоракда ялпи маҳсулот ўсиши
1,5 фоизгача пасайиши мумкин (5 фоиздан 3,5 фоизгача).
"Олдимизда долзарб вазифа — “қаттиқ совуқ” оқибатларини бартараф этиб, бизнес фаолиятини тезроқ изга тушириш", — деди Шавкат Мирзиёев.
Шу боис,
иқтисодиётда йўқотишлар ўрнини қоплаш ва бизнесни қўллаб-қувватлаш учун бугун алоҳида Президент қарори имзоланган.
@Songiyangiliklar_rasmiy - Энг қизиқарли видеолар ва янгиликлар каналига обуна бўлинг
21.4K viewsedited 14:12