Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Сабр, ҳаракат, | So'nggi sahifa...🍂

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Сабр, ҳаракат, интизом, машаққат, асаблар ва охири натижа. Ҳудди мана шуларнинг бари ушбу китоб дунёга келишига сабаб бўлди. Орада қийинчиликлар, ҳатто бўлди ёзмайман деган кунлар ҳам бўлди, аммо Аллоҳ таоло ҳар доим бир қийинчилик ортидан икки осонликни беради бандасига. Шунинг самараси ўлароқ, бугун мен учун шу пайтгача ёзган учинчи китобим бўлмиш "Сўнгги саҳифа" ҳикоялар тўплами нашрдан чиқди. Инсонларнинг ўзлари ва ҳаётнинг ўзи илҳом бағишлаб турди. Мени ҳар доим дуо қилиб мадад берган ота-онам, яқинларим ва куч бағишлаб турган қадрдон дўстларим, барча қадрдон инсонларимга раҳмат айтаман. Барчангиздан Аллоҳ рози бўлсин!

Ўзи жуда кўп гап ёзмоқчи эдим, лекин хозир шуларнинг ўзи кифоя бўлса керак. Асосийси инсон доим ҳаракат бўлиши ва ўз олдига қўйган мақсадидан ҳеч қачон воз кечмаслиги керак...!

@songgi_sahifa — Сўнгги саҳифа...