Get Mystery Box with random crypto!

Негадир журналистикада ёзма услуб мен учун қулайроқ эди. Видео | Soliyev | Live

Негадир журналистикада ёзма услуб мен учун қулайроқ эди. Видео контент қилишга нисбатан ўзига хос фобия бўларди. Лекин ўйлаб қарасам, аниқроғи, ишлаб кўриб билдимки, видео осонроқ экан. Фикримга қўшилмасангиз, бунга ҳаққингиз бор.

Одатда, битта яхши мақола ёзиш учун баъзан кун, баъзида ҳафта кетади. Уч кундан бери сафарда юриб эса 2 та видео(ча) тайёрладим. 10-15 секундли стендап. Бунга тайёрланиш учун эса 10-15 дақиқа репетиция қилдим. 5-6 марта қайта дубл олдик. Зўр чиқмагани аниқ, лекин амалладим. Кун келиб зўр чиқиш қила олишимга ишончим ортди. Машҳур видеоблогер ёки интервьюерлар ҳам бошида «емаган» прикольный чиққан ким учундир.

Бундан ташқари, ёзма шаклда ижод қилганимда фақат уйда ёки офисда бўлардим. Ҳозир эса шаҳарма шаҳар юрибман. Ҳали Тошкент, ҳали Самарқанд, ҳали Навоий...

Тушундимки, ёзма нашрлар «ўлим ёқасида» бўлмаса ҳам, лекин келажак медианики. Буни олдинроқ тушунгандим. Тафаккур билан. Энди амалда исботини кўрдим. Қайсидир маънода озроқ меҳнат, кўпроқ натижа бўладигандек туюлди.

Эрта-индин «ҳурматли патписчиклар» деб видео чиқиш қилсам ҳайрон қолмайсиз энди)

@soliyev