Get Mystery Box with random crypto!

Одамлар ўзини 'мегамия' деб ўйлайди. Журналист учун вакансия э | Soliyev | Live

Одамлар ўзини "мегамия" деб ўйлайди. Журналист учун вакансия эълон қилгандик. Лоф эмас, 100 дан ортиқ киши ёзди. Онлайн ишлаш мумкин деганимиз учунми, кутганимиздан кўпроқ одам қизиқиш билдирди. Орасида биз яқинига бормаган журналистлар ҳам бор. Лекин аксарият ёзганлар шу даражада универсал эканки, қайси бирини танлашга ҳайронмиз. Таҳрир қила олади, мақола ёза олади, бола мавзусими бошқами ёритишда муаммо йўқ, фото ва видео журналистика бўйича сертификатлари бор, СММ дан ҳам хабардор, телеграм каналлар юритган, қайсидир гигант сайтларда ишлаган... Ҳарқалай ўзларини айтиши бўйича шунақа. Лекин...

Шунчалик бақувват портфолио билан келган одамдан бошқача контент кутади одам. Улар юбораётган мақола эса (агар шундай дейиш мумкин бўлса) яна бошидан қайта ёзилишга муҳтож. Ҳаммаси ҳам эмас албатта. Лекин шундайлар бор. Баъзилари эса унданам зўр: сайтлар бўйича тажриба борми ёки ўргатайликми десак, сайт, нашриёт, газеталарда ишлаганини айтди. Айнан қайсиларда деб сўрасак, "қизиқ экансиз" деган жавоб олдик) Хўп, мақолаларнингизни кўрайлик десак, объективка ташлайман дейди. Ўша одамдан ҳам бошқалардан ҳам узр деган ҳолда айтишим мумкинки, буни кўриб кулвордим. Лекин аслида йиғласаям бўладиган ҳолат.

Шуни тушундимки, HR дейишадими, хуллас, ходимлар билан ишлайдиган, уларни ишга қабул қиладиган одамларга осон эмас экан. Сизларга сабр тилайман) Яхшиям 1-2 одамни ҳисобга олмаса, қолганлари билан мен гаплашганим йўқ. Бўлмаса бунақа тарангликда тобланмаган асаб толаларим битта қолмай узилган бўларди)