Get Mystery Box with random crypto!

Армоним йўқ эди ҳеч қурса бир кун, Яшасам бағрингда одамга ўхш | Soliyev | Live

Армоним йўқ эди ҳеч қурса бир кун,
Яшасам бағрингда одамга ўхшаб...




Кеча ўз қўшиғин бошлаган ёмғир,
Кўчалар кўл бўлди, тинмайди ҳамон.
Йўллар бир ажойиб кенг ва гўзал-у)
Фақатгина озроқ лойлиги ёмон...

Қишда совуқ билан энди лой кўча,
Курашиб чарчади, минглаб қора кўз.
Сизнинг виждонингиз кемиради нафс,
Сизга бегонадир "Ватан" деган сўз.

Гапирсанг оғзингни ёпишар тезда,
Ҳаққингни сўрасанг берганлари мушт.
Юртим бетакрорсан гўзал бир боғсан,
Афсус боғимизни босди каламуш.

Мен кетаман бир кун, қайсидир куни,
Хотиржам кетарман ё танам қақшаб.
Армоним йўқ эди ҳеч қурса бир кун,
Яшасам бағрингда одамга ўхшаб...

Ватан...

Абдуворис Алижонов

@soliyev